Танасидан 16та игна топилган чақалоқ тирик. Вазирлик расмий хабар берди
Film haqida qisqacha:
Танасидан 16та игна топилиб, кейинги ҳафтада катта шов-шувларга сабаб бўлган фарғоналик 11 ойли чақалоқ айни вақтда тирик. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Kun.uz»га маълум қилди.
Вазирлик 24 январь куни ушбу чақалоқ вафот этгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.
Маълум қилинишича, ушбу чақалоқ билан боғлиқ вазият Фарғона вилояти прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.
Айни вақтда чақалоқнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида истиқомат қилаётган ёш оиланинг 11 ойли чақалоғи танасидан 16 дона игна топилгани хабар берилганди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига келтирилган бола тезкорлик билан жарроҳлик столига ётқизилган. Игналардан 13 таси олиб ташланган. Бу пўлат жисмлар гўдак танасида 2 ой муқаддам пайдо бўлганлиги аниқланган. Таъкидланишича, барча игналар танада турлича жойлашган: уларни чақалоқнинг йўғон ичак қисмида, сийдик қопи, кўкрак қафасида, боланинг бўйин қисмида, умуртқа поғонасида, юрак остида топилган. Шифокорларнинг фикрича, 11 ойли чақалоқ ҳеч қачон бунча кўп металлни ютиб юбориши мумкин эмас, қолаверса, қизилўнгач ва ошқозонда ҳеч қандай йиртиқ аломати топилмаган. Биргина фаразни илгари суриш мумкин, игналар тана ташқарисидан, онгли равишда терига тиқилган.
Жанры:
AsilMedia
(гол. 0)
Кинопоиск
7.3
(гол. 2613)
IMDB
7.9
(гол. 4557)
Bizni telegram orqali Kuzating. Manzil:
@asilmedia_tarjima_kinolar
@asilmedia_tarjima_kinolar
Комментарии (0)
Рекомендуем посмотреть